Диёр Холматов – «Навбахор» футболчиси
Лочинлар клуби яна бир футболчини лимитдан ташқари Лигада рўйхатдан ўтказишга улгурди.
photo: Navbahor FK
Наманганнинг Навбахор клуби яна бир футболчини лимитдан ташқари Лигада рўйхатдан ўтказишга улгурди.
"Диёр Холматов 2002 йил 22 июль Фарғонада туғилган. Диёр таниқли собиқ футболчи Акмал Холматовнинг фарзанди.
Истеъдодли ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Пахтакор" жамоаси сафида тўп сурган (2020-2025). Ундан ташқари, Ўзбекистон U-21 (2021), Ўзбекистон U-23 (2021-2024), Ўзбекистон миллий терма жамоалари шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилган.
"Диёр Холматовга жамоамиз сафида муносиб ўйин кўрсатиб, жамоамизнинг кўп минг сонли мухлислари қалбидан жой олиши ва юқори натижаларни қайд этишига тилакдошмиз", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор