locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диоманде меҳнатсеварлигидан Моуриньо мамнун

«Реал»нинг янги хариди Ян Диоманде машғулотларда ажойиб ҳаракат қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диоманде меҳнатсеварлигидан Моуриньо мамнун
photo: gettyimages

«Реал»нинг янги хариди Ян Диоманде машғулотларда ажойиб ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, ивуарлик футболчи ўзининг ўйин қобилияти билан жамоадошларида катта таассурот қолдирган. Шунингдек, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам вингернинг меҳнатсеварлигидан жуда мамнун.

Эслатиб ўтамиз, Ян Диоманденинг «Лейпциг»дан «Реал»га ўтиши Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. «Реал» 19 ёшли футболчи учун (бонусларни ҳисобга олган ҳолда) 140 миллион евро тўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг