locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дин Хейсен «Реал»да мухлислар босимига учрамоқда — The Athletic

20 ёшли футболчи ундан кутилган барқарор ўйинни намойиш эта олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дин Хейсен жисмоний чарчоқ ва мухлислар босими сабаб муаммоларга дуч келмоқда. The Athletic хабарига кўра, 20 ёшли футболчи дам олиш етишмаслигидан энг кўп зарар кўрган «қироллик клуби» ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида «Севилья»га қарши ўйинда (2:0) Хейсен мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан кутиб олинди. Учрашув давомида ҳимоячи эътиборини йўқотиб қўйди ва бу ҳолат рақибнинг гол уришига оз қолишига сабаб бўлди.

«Борнмут»дан 50 млн евро эвазига трансфер қилинганидан бери Хейсен ундан кутилган барқарор ўйинни намойиш эта олмади. Бундан ташқари, у уч марта мушак жароҳатини олди ва бу унинг вазиятини янада мураккаблаштирди. Футболчига яқин манбаларнинг таъкидлашича, мухлислар унинг қанчалик чарчаганини тўлиқ англамаётган бўлиши мумкин, зеро 2025 йил давомида у клуб ва Испания терма жамоаси сафида жами 50 та учрашувда майдонга тушган.

Ўйинчи атрофидагилар фикрича, Хейсенга жисмоний ҳолатини тиклаш ва руҳий жиҳатдан «қайта юкланиш» учун вақт зарур.

Дин Хейсен 2025 йил май ойида Англиянинг «Борнмут» клубидан «Реал»га кўчиб ўтган. 20 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2030 йил июнига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг