locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилшоджон Комилов – “Навбахор” футболчиси!

“Насаф” таркибида 2024 йили Ўзбекистон чемпиони бўлган, якунланган мавсумда эса “Қизилқум” сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1758 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дилшоджон Комилов – “Навбахор” футболчиси!
photo: Navbahor FK

Маҳоратли ҳимоячи Дилшоджон Комилов жамоамиз билан шартнома имзолади.

"Дилшоджон Комилов - 1999 йил, 16 майда Тошкент шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2019 – 2022 йиллар, 2024 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2023 йил), “Насаф” (Қарши, 2024 йилнинг 2-давраси), “Қизилқум” (Навоий, 2025 йил) жамоалари, шунингдек, Ўзбекистон-U-23, Ўзбекистон миллий терма жамоаларида ўйнаган.

“Насаф” таркибида 2024 йили Ўзбекистон чемпиони бўлган, якунланган мавсумда эса “Қизилқум” сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1758 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урган.
Дилшоджон Комиловнинг янги мавсумда “Навбахор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз",- деб ёзилади клубнинг расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг