locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилшод Комиловга «Қизилқум» ўринбосарлар жамоаси машғулотларига қатнашишига рухсат берилди

Футболчи ва жамоа устози ўртасида келишмовчилик рўй берганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дилшод Комиловга «Қизилқум» ўринбосарлар жамоаси машғулотларига қатнашишига рухсат берилди
Фото: Қизилқум

Хабарингиз бор Суперлиганинг 21-тур учрашувида жамоамиз бош мураббийи Акмал Рустамов ҳамда ҳимоячи Дилшод Комилов ўртасида кутилмаган ҳолат рўй берганди. Шундан сўнг клуб раҳбарияти футболчи билан меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилган эди.

Куни кеча жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби йиғилиш ўтказиб, футболчини «Қизилқум» ёшлар жамоаси таркибида машғулотларда қатнашиши учун рухсат берилди.

Ундан ташқари Дилшод Комилов клуб базасига ташриф буюриб ўша ҳолат юзасидан тушунтириш берди:

- Авалло ассалому алейкум. Мен Дилшод Комилов айни пайтда «Қизилқум» жамоаси базасидаман ва мен билан бўлган воқеа бўйича маълумот бермоқчиман. Суперлига 21-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши беллашувнинг 60-дақиқасида мени бош мураббий Акмал Рустамов захирага олмоқчи бўлдилар. Аммо мен бу қарорни тўлақонли тушунмаганлигим учун жамоага учрашувда тўлиқ ёрдам бериш мақсадида майдоннни тарк этмадим. Шундан кейин бу ҳолат мухлислари ва мутахассислар ўртасида кенг мулоҳазаларга сабаб бўлди.

- Ушбу қарорим учун мен «Қизилқум» жамоаси раҳбарияти ва мухлислари қолаверса клуб бош мураббийи Акмал Рустамовдан узр сўрайман. Тушунмовчилик ва вазиятга нопрофессионалларча ёндашганлигим рост. Айни пайтда клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан келишиб олдим ва ҳозирда ҳаммаси яхши. Мен мавсум сўнггига қадар «Қизилқум» жамоаси шарафини ҳимоя қилишга тайёрман.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг