Дибала «Рома»да қолади
Дибала 2022 йилда римликлар сафига қўшилган.
ФОТО: Getty images
"Рома” футболчиси Пауло Дибала жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик 31 ёшли ўйинчи “бўрилар”да қолиб, соврин ютишни мақсад қилган.
Футболчи бир ойлик танаффусдан сўнг жамоа сафига қайтади. У келаётган дам олиш куни “Интер”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Ўз навбатида Гасперини ҳам Дибалани асосий футболчи сифатида кўрмоқда. Мураббийнинг янги услубига кўра, Дибала Суле ва Довбик (ёки Фергюсон) билан ҳужум учлигини ташкил қилиши кутилмоқда.
Қайд этиш лозим, “Рома” раҳбарияти 31 ёшли футболчи фаолиятини охиригача Римда ўтказишини хоҳламоқда. Дибала 2022 йилда римликлар сафига қўшилган ва жамоа учун 116 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист