locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Девид Бекхэм футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи номини айтди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Девид Бекхэм футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи номини айтди
ФОТО: Getty Images

“Интер Майами” клуби хужайини Девид Бекхэм футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи ким эканлигини айтди.

“Мен “Милан”га келганимда Пирло, Неста ва Малдини у ерда ўйнарди. Пауло ақл бовар қилмайдиган, энг яхши етакчи, энг яхши сардор ва мен кўрган энг яхши ҳимоячи эди. 41 ёшида ҳам ҳеч ким унингдек майдонни аниқ ўқий олмаган”, - дейди Бекхэм.

Маълумот учун, Малдини 2018 йилнинг августида “Милан”нинг ривожланиш бўйича директори этиб тайинланган, бир йилдан сўнг эса техник директор лавозимига кўтарилган.

Италиялик собиқ футболчи 2022 йили Golden Boy мукофотида Европанинг энг яхши менежери номинациясида ғолиб чиққан. 2023 йилнинг июнида эса Малдини “Милан”нинг техник директори лавозимини тарк этди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг