Дешам: «Франция бронза учун ҳам охиригача курашади»
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Жаҳон чемпионати–2026 учинчи ўрин учун Англияга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ўртоқлик учрашуви эмас ва, албатта, биз иштирок этишни орзу қилган ўйин ҳам эмас. Аммо шундай баҳс бор ва унда қўлга киритилиши керак бўлган бронза медали мавжуд.
Мураббийлар штаби ва футболчиларнинг бурчи — ушбу сўнгги мақсадга эришиш учун бор кучини ишга солиш. Албатта, бу финал эмас ва аҳамияти ҳам ундан камроқ. Аммо биз бу ердамиз ва ўз вазифамизни муносиб бажаришимиз керак», — деди Дешам ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 ярим финалида Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Энди французлар 19 июль куни Англияга қарши учинчи ўрин учун майдонга тушади.