Сака Англия – Франция ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди
Сака ушбу ўйинда хет-трик қайд этди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
18.07.2026, Як.
Франция
4
Англия
6
Букайо Сака ФИФА талқинига кўра ЖЧ-2026 доирасидаги Франция – Англия учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.
3-ўрин учун кечган баҳс инглизлар жамоаси фойдасига 6:4 ҳисобида якунланди.
«Уч шерлар» ва «Арсенал» вингери Сака ушбу ўйинда хет-трик қайд этди – у икки марта ўйиндан гол урди ва битта пенальтини аниқ амалга оширди.
Шу тариқа, инглизлар турнирни 3-ўринда якунлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист