locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дел Пьеро: «Муаммо мураббийда эмас»

«Ювентус» афсонаси клубнинг муваффақиятсизликлари ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дел Пьеро: «Муаммо мураббийда эмас»
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
26.10.2025, Як.
Лацио
1
Ювентус
0

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ футболчиси Алессандро Дел Пьеро А Серия доирасидаги «Лацио»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, «тартибсизлик» сўзи жамоада бўлаётган воқеаларни тўлиқ ифодалаб бера олмайди. Муаммо мураббийда эмас — бу анча чуқурроқ масала. Бу мавсумда жамоага бир бутун бўлиш жуда оғир бўлди.

Жамоа ўйинда ёмон кўринмади ва мағлубиятга лойиқ эмас эди. Дуранг натижа адолатлироқ бўларди. Улар «Реал»га қарши ҳам ёмон ўйнамади, муаммолар «Комо» билан ўйинда сезилди. Ҳар ҳолда, бошқа мураббий бўлганида ҳам бу жамоа скудеттони қўлга кирита олмаган бўларди», — деди Дел Пьеро.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ювентус» жамоа бош мураббийи Игор Тудорни истеъфога чиқарганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг