Дебютдаёқ турнинг энг чиройли голи!
Дебютдаёқ турнинг энг чиройли голи!
Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг чиройли голи муаллифи деб «Машъал» ҳимоячиси Азизбек Чориев эътироф этилди. Ёш футболчи ўзининг Суперлигадаги дебют учрашувидаёқ мухлислар ёдида қоладиган голга муаллифлик қилди.
20 ёшли Азизбек Чориев «Сўғдиёна» дарвозасини тахминан 45 метр узоқликдан аниқ нишонга олиб, нафақат жамоасининг ягона голини урди, балки турнинг энг чиройли голи соҳиби ҳам бўлди.
Бу гол «Машъал» академиясида тарбия топган ёш футболчиларнинг салоҳияти ва клубда олиб борилаётган тизимли ишларининг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Академия тарбияланувчисининг дебют ўйинидаёқ бундай натижа қайд этиши келажак учун катта умид уйғотади.
Азизбек Чориевни ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этамиз ва унга «Машъал» сафида янада кўплаб чиройли голлар ҳамда ёрқин ғалабалар тилаймиз!