locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Росси яна А Серияга қайтиши мумкин

Италиялик мутахассис ҳозирда ишсиз ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Росси яна А Серияга қайтиши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Рома»нинг собиқ бош мураббийи Даниеле Де Росси фаолиятини «Женоа»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, генуаликлар яқинда француз мутахассиси Патрик Виейрани истеъфога чиқаргач, янги бош мураббий излашни бошлаб юборган.

Қайд этилишича, Де Росси билан олиб борилаётган музокаралар ижобий кечмоқда ва у билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Виейра 2024 йилнинг ноябр ойидан буён «Женоа»ни бошқариб келаётганди. Клуб жорий мавсум А Серияда 3 очко билан сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг