Де Лигтнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Нидерландиялик футболчи умуртқасидан муваффақиятли операция қилинди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» расмий сайтида жароҳат олган марказий ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг ҳолати бўйича янги маълумотни эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Маттейс де Лигт умуртқасида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини ўтказди. Тикланиш жараёнидаги синчковлик билан олиб борилган ишлардан сўнг, жарроҳлик амалиёти энг тўғри қарор деб топилди.
Эндиликда Де Лигт тикланишнинг янги босқичини бошлайди ва унинг сафга қайтиши 2026/2027 йилги мавсум бошига кутилмоқда.
Маълумот учун, нидерландиялик футболчи жорий мавсумда клуб сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга улгурган эди. Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» 65 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист