Де Йонг чоршанба куни «Барселона» билан янги битим имзолайди
28 ёшли футболчининг товон пули 500 миллион еврогача ошади.
ФОТО: Getty images
Нидерландиялик яримҳимоячи Френки де Йонг терма жамоадан қайтганидан сўнг, шу чоршанба куни "Барселона" билан шартномасини 2029 йилгача узайтиради. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчининг товон пули 500 миллион еврогача ошади.
Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг 2019 йилда "Аякс"дан 85 миллион евро эвазига “Барселона” сафига кўчиб ўтган эди. “Блауграналар” сафида шу кунга қадар 267 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 24 та голли узатмани амалга оширган.
Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча мусобақаларда саккизта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист