Де Йонг «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Футболчига «Ювентус» қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жорий ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, нидерландиялик футболчи атрофидаги вазият унинг тиззасидан олган жароҳати сабаб яна мураккаблашган.
29 ёшли ярим ҳимоячига «Ювентус» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» Де Йонгни мавсум охирига қадар кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Ўтган мавсумда Де Йонг барча мусобақалар доирасида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист