locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

De Bryuyne Lionel Messining жамоадошига айланиши мумкин - ESPN

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
De Bryuyne Lionel Messining жамоадошига айланиши мумкин - ESPN
ФОТО: ESPN

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брайне фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Интер Майами” белгиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Дэвид Бекхэм жамоаси Кевинни “кашфиётлар рўйхати”га киритган.

MLS қоидаларига кўра, клублар исталган вақтда ўзларининг “кашфиётлар рўйхати”га бештагача футболчини қўшишлари мумкин.

Ўйинчини рўйхатга қўшиш орқали у жамоа лиганинг бошқа клублари билан рақобатлашмасдан аввал музокараларни бошлаш учун эксклюзив ҳуқуққа эга бўлади.

Маълумот учун, Де Брайне жорий мавсум барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 27 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг