Де Брюйне келаси ҳафта бошида “Наполи” билан шартнома имзолайди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Жорий мавсум охирида “Манчестер Сити”ни тарк этадиган белгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне фаолиятини “Наполи”да давом эттиришга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Наполи” келаси ҳафта бошида, 33 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” сафидаги сўнгги ўйинидан сўнг дарҳол шартнома имзоламоқчи.
Қайд этилишича, томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома борасида келишиб олинган, унда 3 йил давомида 27 миллион евро маош, имзо қўйиш учун бонуслар ҳам назарда тутилган.
Маълумот учун, Де Брюйне жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 27 миллион еврога баҳоланмоқда.