Де Брюйне фаолиятини Саудиянинг иккинчи дивизионида давом эттириши мумкин
ФОТО: beIN SPORTS
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Неом” клуби белгиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоа Саудия Арабистонининг иккинчи дивизионида ўйнайди. Ҳозирда томонлар ушбу трансфер юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Де Брюйненинг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 27 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист