locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Брюйне “Этихад”даги хайрлашув маросими ҳақида гапирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Брюйне “Этихад”даги хайрлашув маросими ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
20.05.2025, Як.
Манчестер Сити
3
Борнмут
1

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне клуб сафидаги сўнгги уй учрашувидаги хайрлашув маросими ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу бельгиялик футболчининг “шаҳарликлар” сафидаги сўнгги уй учрашуви эди.

“Мен бундан яхшироқ хайрлашувни сўрамаган бўлардим. Оила сифатида айтишим мумкин бўлган ягона нарса: Рахмат!”, – деб ёзди Де Брюйне ўзининг X ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, Де Брюйне 2015-йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у 6 карра Англия чемпионига айланди ва бир марта Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг