locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Брейне фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида фикр билдирди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Де Брейне фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида фикр билдирди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брейне келажаги ҳақида берилган саволга жавоб берди. 33 ёшли футболчи мавсум якунлангач, “шаҳарликлар” сафини тарк этади.

“Мен нима бўлишидан қатъи назар футбол ўйнашда давом этмоқчиман. Биламан, қаерга боришимни билишни истайсиз, лекин қарор меники бўлади. Мен буни билганимда, сиз ҳам билиб оласиз.

Бошқа инглиз клублари режалари ҳақида билмайман. Ҳаммаси қандай таклиф келишига боғлиқ. Менинг оилам, болаларим бор. Ҳаммага маъқул келадиган қарор қабул қилишим керак.

20 ёшимда ҳамма нарса фақат менга боғлиқ эди, мен жуда осон қарор қабул қилардим. Аммо энди бу бироз мураккаброқ”, — дейди Де Брейне.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда белгиялик футболчига “Ливерпул” ва “Челси” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг