locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чуамени жароҳати сабаб уч ҳафтага сафдан чиқди

Франциялик футболчи халқаро танаффусни ўтказиб юборади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чуамени жароҳати сабаб уч ҳафтага сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Аурелиан Чуамени жароҳат сабабли уч ҳафта давомида жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Клубнинг расмий баёнотига кўра, 25 ёшли франциялик футболчининг чап оёғининг ярим пай мушагида шикастланиш аниқланган.

Шу тариқа, Чуамени 9 ноябрь куни «Райо Валекано»га қарши Ла Лиганинг 12-тур учрашувини ўтказиб юборади. Шунингдек, у Франция миллий жамоасига ҳам чақирилмайди. «Реал» тиббиёт ходимлари футболчи 26 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Олимпиакос»га қарши баҳсга қайтишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Чуамени жорий мавсум Испания чемпионатида 11 та, Чемпионлар Лигасида эса 4 та ўйинда майдонга тушди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг