Чуамени «Реал»да қолади — магба
Франциялик ярим ҳимоячи Орельен Чуамени ёзги трансферлар ойнасида «Реал»ни тарк этмайди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, мадридликларнинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью келаси мавсумда Чуаменига асосий таркибдан доимий ўрин беришни режалаштирган. Шу боис клуб футболчини сотиш масаласини кўриб чиқмаяпти.
Бу қарор «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» учун кутилмаган янгилик бўлди. Ҳар икки клуб ҳам ёз давомида вазиятни диққат билан кузатиб, футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини баҳолаб келаётганди.
Аввалроқ «Реал» марказий ярим ҳимояни кучайтириш учун Энцо Фернандес ва Родри номзодларини ўрганган, аммо ушбу трансферлар амалга ошмаган. Шундан сўнг Моуринью асосий эътиборни ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратди.
Шунингдек, Чуаменининг ўзи ҳам трансфер талаб қилмаган ва «Реал»да асосий таркибдан мустаҳкам жой эгаллашни мақсад қилган.