ЧЛ. Ўзига хос голлар шоусига айланиб кетган баҳсда Барселона мағлубиятдан қутулиб қолди
Европа Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган Брюгге ҳамда Барселона жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда мухлислар 6 та гол кўришди. Ўзига хос голлар шоусига айланиб кетган баҳсда Барселона мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашувда Форбс дубль қайд этди. Ямал эса бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейинги ҳаракат автогол деб ҳисобланди.
ЧЛ. 4-тур. 5 ноябр
Брюгге – Барселона 3:3
Голлар: Тресолди (6), Форбс (17, 64) — Торрес (8), Ямал (61), Солис (77, автогол).
Брюгге — Якерс, Саббе, Ордонез, Мехеле, Сейс, Станкович, Онидика (Аудор 84, Ветлесен 87), Форбс (Дияхон, 78), Ванакен, Солис, Тресолди (Верман, 78).
Барселона — Шесни, Кунде, Араухо, Гарсия (Кубарси, 90+3), Бальде (Мартин, 90+3), Касадо (Ольмо, 58), Де Йонг, Ямал, Фермин, Решфорд (Баржи, 83), Торрес (Левандовски, 58).
Огоҳлантиришлар: Онидика (32), Кунде (47), Ямал (81), Дияхон (81), Фермин (85).