locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Жоао Педрони «Барселона»га сотмайди — Daily Mail

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Жоао Педрони «Барселона»га сотмайди — Daily Mail
ФОТО: Getty images

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро Испаниянинг Барселона клубига сотилмайди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Аввалроқ каталонияликлар бразилиялик футболчининг вакиллари ва агентлиги билан боғланиб, трансферни амалга ошириш учун 70 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Манбага кўра, «Челси» ушбу таклифга мутлақо бефарқ муносабат билдирган — клуб нафақат футболчини Испанияга сотишни истамайди, балки Педрони ёзги трансфер ойнасида умуман сотилмайдиган, яъни «дахлсиз» футболчилар қаторига киритган.

Лондон клуби бундай музокараларга қизиқиш билдирмаяпти — «Челси» таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда, уни заифлаштиришни эмас.

Жорий мавсумда Педро барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг