«Челси» ўз таркибини «Реал» тарбияланувчиси билан кучайтирмоқчи
Бироқ бу трансферга Мадрид клуби тўсиқ бўлиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Челси» клуби «Комо» яримҳимоячиси Нико Пас трансфери бўйича расмий сўров юборди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, лондонликлар раҳбарияти 21 ёшли аргентиналик футболчининг нархи яқин йилларда 100 миллион евродан ошиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Бироқ «Челси»га бу трансферда «Реал» тўсиқ бўлиши мумкин. Сабаби Пас «қироллик клуби» тарбияланувчиси ҳисобланади. «Реал» футболчини 2026 йилда 9 миллион еврога, ёки 2027 йилда 10 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Нико Пас жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист