«Челси» тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда
Германиялик дарвозабон «Барселона»ни тарк этишга тайёр.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Челси» клуби «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли немис посбони Каталония клубини тарк этишга тайёр. У асосий таркибдаги ўрнини йўқотаяпганини яхши англаб турибди ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўйин амалиётисиз қолишни истамаяпти.
Хабар қилинишича, «Барселона» тер Штегенни ижарага ёки тўлиқ трансфер асосида бошқа жамоага сотишга қарши эмас.
Маълумот учун, ҳозирда дарвозабон бел жароҳатидан тикланиш жараёнида. Унинг «Барселона» билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида ягунига етади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, посбоннинг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист