«Челси» Родриго учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр
Футболчининг Мадрид клубидан кетиш эҳтимоли юқори.
ФОТО: Getty images
“Реал” ҳужумчиси Родриго фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Fichajes хабарига кўра, бразилиялик форвардга “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, “аристократлар” футболчининг трансфери учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр. Футболчининг клубдан кетиш эҳтимол юқори. Чунки Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби Родригога етарлича ўйин амалёти бермаяпти.
У жорий мавсум давомида бор йўғи 441 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Мазкур ҳолат ортидан бразилиялик форвард фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист