locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” “Реал” юлдузи учун “дахшатли” таклиф тайёрламоқда

Бразилиялик футболчи ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Челси” “Реал” юлдузи учун “дахшатли” таклиф тайёрламоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси вингери Родриго Гоес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

AS нашрининг хабарига кўра, “Челси” Родригога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар футболчи учун “дахшатли” таклиф тайёрламоқда.

Қайд этилишича, бразилиялик вингер ва “Реал” раҳбарияти ўртасида кичик тушунмовчиликлар содир бўлмоқда ва футболчи ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумот учун, Родриго жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 100 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг