locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» кетма-кет саккизта ўйиндан бери «Арсенал»ни мағлуб эта олмаяпти

АПЛнинг 13-турида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» кетма-кет саккизта ўйиндан бери «Арсенал»ни мағлуб эта олмаяпти
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
30.11.2025, Як.
Челси
1
Арсенал
1

Лондон дербисида «Челси» ва «Арсенал» 13-тур доирасидаги учрашувда дурангга рози бўлишди — 1:1. Шу тариқа, «аристократлар» рақибини кетма-кет саккизинчи ўйинда ҳам мағлуб эта олмади.

«Кўклар» охирги бор «канонирлар»ни АПЛнинг 2021/2022-йилги мавсумининг 2-турида, Томас Тухел бошчилигида 2:0 ҳисобида енгган эди.

Ўшандан бери беш бор «Арсенал» ғалаба қозонган, уч марта эса дуранг қайд этилган — барча баҳслар Англия чемпионати доирасида бўлиб ўтган.

Энцо Мареска бошқарувидаги «Челси» ҳозирда 24 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Микель Артета шогирдлари эса 30 очко жамғариб, АПЛ пешқадамлиги сақлаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг