«Челси» ҳам Пас учун курашга қўшилди
"Реал" ҳам собиқ футболчисини қайта сотиб олмоқчи.
ФОТО: Getty images
Италиянинг "Комо" клубида тўп сураётган "Реал" клуби тарбияланувчиси Нико Пас Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин.
Caught Offside хабар беришича, 21 ёшли хавбек хизматига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда.
“Реал” ҳам келаси йилнинг ёзида Пасни шартномасида кўрсатилган қайта сотиб олиш имкониятидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи "Комо" сафига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномасининг муддати 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист