Бундеслигада мавсум якунланди. Еврокубок соҳиблари маълум бўлди
Фото: Getty Images
Германия Бундеслигасида 34-тур учрашувлари ҳам якунига етди. Сўнгги турда чемпион “Бавария” сафарда “Хоффенҳайм”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалабадан сўнг Мюнхен клуби очколари сони 82 тага етди.
“Байер” эса “Майнц” билан дуранг билан якун топди. Леверкузен жамоаси ушбу дурангдан сўнг очколарини 69 тага етказди.
“Боруссия Д” ўз уйида “Ҳольштайн”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Дортмунд клуби 57 очко билан 4-ўринга чиқиб олди.
Шу тариқа, кейинги мавсумда еврокубокларда қуйидаги жамоалар иштирок этишади.
1. “Бавария” – Чемпионлар Лигаси.
2. "Байер" – Чемпионлар Лигаси.
3. “Айнтрахт” – Чемпионлар Лигаси.
4. "Боруссия Д" – Чемпионлар Лигаси.
5. “Фрайбург” – Европа Лигаси.
6. "Майнц" – Конференциялар Лигаси саралаши
Розикжон Султонмуродов
Журналист