Бундеслига. «Боруссия Д» ўз уйида «Лейпциг» билан дуранг ўйнади
Биринчи бўлимдаги голлар баҳс тақдирини ҳал қилди.
ФОТО: Getty images
Германия чемпионатининг 6-тур ўйинлари давом эттирилди.
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Лейпциг”ни қабул қилди. Якунда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада Кристоф Баумгартнер томонидан очилди. 23-дақиқада эса Ян Коуту мувозанатни тиклади.
Ушбу натижадан сўнг “Боруссия Д” ўз очколари ҳисобини 14 тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. “Лейпциг” эса 13 очко билан 3-ўринда қолди.
Бундеслига. 6-тур
«Боруссия Д» — «Лейпциг» 1:1
Голлар: Коуту (23) — Баумгартнер (7).
Розикжон Султонмуродов
Журналист