locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Боруссия Д» сафарда «Майнц»дан устун келди

Дортмундликлар турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бундеслига. «Боруссия Д» сафарда «Майнц»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Бундеслиганинг 5-туридан ўрин олган “Майнц” – “Боруссия Дортмунд” учрашуви якунига етди. Ўйин 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Даниел Свенссон ҳисобни очди. Кейинчалик Карим Адейеми 40-дақиқада ғалаба голига муаллифлик қилди. Ҳар икки голга ҳам ярим ҳимоячи Жулиан Брандт ассистентлик қилди.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида мезбонлар дарвозабони Робин Зентнер тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Ушбу ўйиндан сўнг Дортмунднинг "Боруссия" клуби 12 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Майнц” эса 4 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Бундеслига. 5-тур

“Майнц” 0:2 “Боруссия Д”

Голлар: Свенссон 27, Адейеми 40

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг