locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Боруссия Д» сафарда «Фрайбург» билан дуранг ўйнади

Германия чемпионатининг 14-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
14.12.2025, Як.
Фрайбург
1
Боруссия Д
1

Германия Бундеслигасининг 14-тури доирасида «Фрайбург» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари ўртасидаги учрашув якунга етди. Фрайбург-им-Брайсгау шаҳридаги «Европа-Парк» стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ҳисоб 31-дақиқада очилди. Меҳмонлар сафидаги Рами Бенсебаини аниқ зарбаси билан «Боруссия»ни олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада дортмундликлар бир киши кам бўлиб қолди — Жоб Беллингем майдондан четлатилди.

Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган «Фрайбург» босимини кучайтирди ва 75-дақиқада Лукас Ҳёлер ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди.

Мазкур учрашувдан сўнг «Фрайбург» Германия чемпионатида 17 очко билан турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасида жойлашди. Дортмунднинг «Боруссия»си эса 29 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Бундеслига. 14-тур

«Фрайбург» — «Боруссия Д» 1:1

Голлар: Ҳёлер (75) — Бенсебаини (31).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг