locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. “Бавария” сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқариб, чемпионликни кечиктирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
03.05.2025, Як.
Лейпциг
3
Бавария
3

Германия Бундеслиганинг 32-туридан ўрин олган “RB Лейпциг” ва “Бавария” ўртасидаги баҳс ўз якунига етди ва унда томонлар 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди.

Дастлаб, “RB Лейпциг” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Бироқ мюнхенликлар бунга 3 та гол билан жавоб қайтаришди.

“Бавария” деярли чемпион бўлишга яқин эди, аммо 90+5-дақиқада Юсуф Поулсен ҳисобни тенглаштириб, мюнхенликларнинг чемпионлик онларини кечиктирди.

Маълумот учун, “Байер”да ҳали ҳам чемпионлик учун курашиш имкони сақланиб турибди. Бунинг учун леверкузенликлар қолган 3 та турнинг барчасида ғалаба қозониши, “Бавария” эса очко йўқотиши, шунингдек, “Байер” учта турда 30 та голлик тафовутни йўққа чиқариши керак.

Таъкидлаш жоиз, Бундеслиганинг жорий мавсум тўпурари, “Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн ушбу баҳсни ўтказиб юбoрди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг