Бундеслига. \"Бавария\" ғалаба қозонди, Мюллер Мюхендаги сўнгги учрашувини ўтказди
Германия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Бавария” – Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” учрашуви якунига етди.
Мазкур ўйинда "Бавария" футболчилари 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. 31-дақиқада Германия Бундеслигасининг тўпурари Ҳарри Кейн "Бавария"ни олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада вингер Майкл Олисе иккинчи голга муаллифлик қилди.
Таъкидлаш керакки, Мюнхенликларнинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Томас Мюллер илк дақиқалардан майдонга тушди ва 83-дақиқада алмаштирилди. Бу ўйин унинг "Бавария"нинг уй стадионидаги сўнгги ўйини бўлди. Эслатиб ўтамиз, ёзда у клубни эркин агент сифатида тарк этади.
“Бавария” мавсумдаги очколари сонини 79 тага етказди ва иккинчи ўриндан 8 очко ортда қолмоқда. Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби 45 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Бундеслига. 33-тур
“Бавария” 2:0 “Боруссия М”
Голлар: Кейн 31, Олисе 90