locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов «Бухоро» жамоаси футболчилари билан учрашди

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашув давомида вилоят раҳбари жамоанинг мавсум давомида намойиш этаётган мазмунли ўйини ва ижобий натижаларидан мамнун эканини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов «Бухоро» жамоаси футболчилари билан учрашди
photo: Buxoro fk

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов «Бухоро» жамоаси футболчилари билан учрашди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашув давомида вилоят раҳбари жамоанинг мавсум давомида намойиш этаётган мазмунли ўйини ва ижобий натижаларидан мамнун эканини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят раҳбари жамоа эришаётган натижаларда Александр Хомяков бошчилигидаги мураббийлар штабининг алоҳида меҳнати ва фидойилиги борлигини қайд этди. Мураббийлар штабининг тўғри ёндашуви, жамоавий руҳ ва футболчиларнинг меҳнати бугунги ижобий натижаларнинг муҳим омилларидан бири экани таъкидланди.

Ботир Зарипов жамоага шу темпни сақлаб, мавсумнинг қолган қисмида ҳам юқори натижалар қайд этишини тилади.

Футболчилар эса ўз навбатида ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалаба учун чиқишларини, “Бухоро” шарафини муносиб ҳимоя қилишларини ва мавсумни юқори ўринларда якунлаш учун бор кучларини сафарбар этишларини билдиришди.

Ботир Комилович учрашув якунида, жамоамизнинг 5-сентябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим учрашувига омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг