locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро матбуоти: Пахтакорга қарши баҳс жамоамиз учун ҳам, бизни қўллаб-қувватлаган минглаб мухлисларимиз учун ҳам оғир бўлди

Бухороликлар бу билан тўхтаб қолмоқчи эмаслиги ҳақида фикр билдирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухоро матбуоти: Пахтакорга қарши баҳс жамоамиз учун ҳам, бизни қўллаб-қувватлаган минглаб мухлисларимиз учун ҳам оғир бўлди
photo: Buxoro fk

29 октябр куни Ўзбекистон Кубоги финалида “Пахтакор”га қарши муҳим ва тарихий ўйин ўтказдик. Бу сафар ғалаба биз томон бўлмади. Бу лаҳза жамоамиз учун ҳам, бизни қўллаб-қувватлаган минглаб мухлисларимиз учун ҳам оғир бўлди.

Аммо финал йўлнинг охири эмас. Бу босқич бизга катта тажриба, куч ва ишонч берди. Ушбу йўл давомида тер тўкилди, характер кўрсатилди ва клуб тарихи учун яна бир муҳим саҳифа ёзилди.

Биз билан елкама-елка бўлган барча мухлисларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Стадионда бизга қувват берганларга, ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватлаб, ҳар бир натижамизга бефарқ бўлмаганларга, қалбан биз билан бўлганларга — сизлар бизнинг кучимизсиз. Сиз билан майдонга чиққандай ҳис қиламиз.

Мавсум давом этади. Мақсадларимиз ўзгаргани йўқ. Эртага бизни яна бир муҳим учрашув — “Андижон”га қарши ўйин кутмоқда. Жамоамиз тайёр, руҳимиз баланд, олдимизда ҳал қилиниши керак бўлган вазифалар кўп",-деб ёзилади клубнинг ижтимоий тармоқларида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг