Бугун Ўзбекистон финал йўлланмаси учун ўйнайди
19 май кунги баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да Жиддада бўлиб ўтади.
Фото: ЎФА
Бугун, 19 май куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финал учрашувида майдонга тушади. Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоа финал йўлланмаси учун Японияга қарши баҳс олиб боради.
Чорак финалда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Кореяни пенальтилар сериясидаги мағлубиятга учратганди.
Япония ўсмирлари эса ярим финалга Тожикистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда етиб келди.
Беллашув бугун, 19 май кунги баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да Жиддада бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2025 йилги U-17 Осиё кубоги соҳиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист