locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Буэндия Европа Лигаси финалининг энг яхши футболчиси деб топилди

Аргентиналик футболчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Буэндия Европа Лигаси финалининг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty images
Европа лигаси
20.05.2026, Як.
Фрайбург
0
Астон Вилла
3

Аргентина терма жамоаси ва “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндия Европа лигаси финалида “Фрайбург”га қарши ўйинда (3:0) энг яхши футболчи деб топилди.

“У ажойиб ўйин ўтказди. Майдонда чизиқлар орасида жуда самарали ҳаракат қилди, бутун учрашув давомида аниқ узатмалар бериб, ҳужумга юқори суръат бағишлади. Шунингдек, гол уриб ва голли пас бериб, жамоасига катта ҳисса қўшди», — дейилади УЕФА баёнотда.

Маълумот учун, Буэндия жорий Европа лигаси мавсумида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган.

Қайд этиш жоиз, финалда “Астон Вилла” “Фрайбург”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа лигаси ғолиби бўлди ва ушбу мусобақада зафар қучган олтинчи инглиз жамоасига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг