Шустер: «Бундай жамоага қарши идеал ўйин кўрсатиш керак»
"Фрайбург" устози жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty images
Европа лигаси
20.05.2026, Як.
Фрайбург
0
Астон Вилла
3
“Фрайбург” бош мураббийи Юлиан Шустер Европа лигаси финалида “Астон Вилла”га қарши ўйиндаги (0:3) мағлубият ҳақида фикр билдирди.
“Ҳисоб 0:2 бўлганида ҳам ўйинни қутқариб қолиш имкони бор эди. Биз ўйин ривожини ўзгартиришимиз мумкинлигига ишондик. Аммо “Астон Вилла” жуда профессионал ўйнади ва бизга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бундай жамоага қарши идеал ўйин кўрсатиш керак.
Албатта, биз жуда хафамиз, аммо бу тажриба бизга фойда келтириши ва яна шу босқичга қайтишга ёрдам бериши керак. Биз нималарга қодир эканимизни биламиз. Биз янада кучлироқ бўламиз», — деди Шустер UEFA расмий сайтига берган интервьюсида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист