Бруну Фернандеш “Ал-Ҳилол” таклифини рад этди
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш “Ал-Ҳилол” таклифини рад этди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, саудияликларнинг фойдали таклифига қарамай, Бруну Европада ўйнашни давом эттирмоқчи. Португалиялик футболчи бу масалада якуний қарорга келган.
Маълумот учун, Фернандеш ўтган мавсум барча турнирларда 57 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист