locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Брентфорд» Шустернинг трансферини эълон қилди

19 ёшли футболчи 2031 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома тузди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Брентфорд» Шустернинг трансферини эълон қилди
Фото: Brendford

Англиянинг «Брентфорд» клуби расмий сайти орқали австриялик ҳимоячи Янник Шустер билан шартнома имзоланганини эълон қилди. У РБ Зальцбург жамоасидан трансфер қилинди.

19 ёшли футболчи 2031 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома тузди. Шунингдек, келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Марказий ҳимоячи жорий мавсумда «Зальцбург»нинг асосий таркибида ўз ўрнини мустаҳкамлади. У барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Австрия U-21 терма жамоаси аъзоси бўлган Шустер бу мавсумда Европа Лигасида ҳам уч марта иштирок этди. Жумладан, у Англия Премьер-лигаси вакили Астон Виллага қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушгани таъкидланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг