locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ботир Зарипов «Бухоро» футбол клуби футболчилари билан учрашди

Жамоа Осиё футбол конфедерацияси тасарруфидаги халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ботир Зарипов «Бухоро» футбол клуби футболчилари билан учрашди
Фото: Бухоро ПФК

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ”Бухоро” футбол клуби футболчилари билан учрашди.

Учрашувда жамоамизнинг Супер лигадаги муваффақиятли иштироки, футболни ривожлантириш ва Бухоро футболининг нуфузини янада ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Вилоят раҳбари жамоамизга келгуси баҳсларда омад тилаб, “Бухоро” футболини наfaқат республикамиз, балки халқаро миқёсда ҳам муносиб намоён бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Футболчилар эса вилоятимизда футбол спорт турига ва бош жамоамизга қаратилaётган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.

Айни пайтда “Бухоро” футбол клуби Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, жамоамиз яқинда ОФК лицензиясини қўлга киритиб, 2026/2027-йилги мавсумда Осиё футбол конфедерацияси тасарруфидаги халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг