locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Боруссия Дортмунд” Жуд Беллингемнинг укасига “оғиз солмоқда”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Боруссия Дортмунд” Жуд Беллингемнинг укасига “оғиз солмоқда”
ФОТО: Getty Images

“Сандерленд” клуби ярим ҳимоячиси Жоб Беллингем фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Патрик Бергер хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Боруссия Дортмунд” Беллингемга қизиқиш билдирмоқда ва уни ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Англиялик футболчининг трансфери немис клубига тахминан 25 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, 19 ёшли футболчи жорий мавсум “Сандерленд” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг инглизлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг