«Боруссия Дортмунд» «Барселона» ҳимоячиси Эктор Фортга қизиқиш билдирмоқда
«Барселона»нинг 20 ёшли ҳимоячиси Эктор Форт фаолиятини Германия Бундеслигада давом эттириши мумкин.
photo: gettyimages
«Боруссия Дортмунд» «Барселона» ҳимоячиси Эктор Фортга қизиқиш билдирмоқда
«Барселона»нинг 20 ёшли ҳимоячиси Эктор Форт фаолиятини Германия Бундеслигада давом эттириши мумкин. Sky Sport Deutschland нашри хабарига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби испаниялик футболчини «Комо»га ўтиб кетган Ян Коутонинг ўрнини босувчи сифатида кўриб чиқмоқда.
Дортмундликлар ёш ҳимоячининг ўйинларини синчковлик билан кузатиб боришмоқда ва у ҳақида батафсил маълумот тўплашган.
Форт ўтган мавсумни ижара асосида «Эльче» клубида ўтказди. У Ла Лига доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйишга эришган.
Иброҳим Жалолов
Редактор