locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Боруссия Д” “Барселона”га: “Энди бу турнирда ғалаба қозонинг!”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Боруссия Д” “Барселона”га: “Энди бу турнирда ғалаба қозонинг!”
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби Чемпионлар Лигаси чорак финалида Дортмунднинг “Боруссия”сини икки ўйин натижасига кўра 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўлланма олди.

Ўйиндан сўнг икки клуби Х ижтимоий тармоғида бир-бирларига омад тилади.

“Сиз бизга қарши ўйинда жиддий қийинчилик туғдирдингиз, яхши рақобат бўлди. Мавсумнинг қолган қисмида омад тилаймиз, кейинги сафар кўришгунча”, - деб пост қолдирди каталонияликлар.

“Энди бу турнирда ғалаба қозонинг!”, - деб унга изоҳ қолдирди Дортмунд клуби.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги дастлабки баҳс 4:0 ҳисобида “Барселона” фойдасига ҳал бўлган. Иккинчи ўйинда эса “Боруссия” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди (умумий 5:3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг