locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бизнинг кумиримиз». Винисиус Неймарнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебюти ҳақида

Неймар 76-дақиқада ҳужумчи Матеус Куньяни ўрнига майдонга тушди.
«Бизнинг кумиримиз». Винисиус Неймарнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебюти ҳақида
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоасининг қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳужумчи Неймарнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига муносабат билдирди.

Футболчи гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида Шотландияга қарши (3:0) баҳсда захирадан майдонга тушди. Неймар 76-дақиқада ҳужумчи Матеус Куньяни ўрнига майдонга тушди.

«Неймарни яна сафда кўриш жуда сеҳрли эди! У бизнинг кумиримиз, барчамиз учун!» — дея Винисиуснинг сўзларини таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида келтирди.

Бразилия терма жамоаси етти очко жамғариб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг