locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бешиктош» тер Штеген трансфери борасида «Барселона» билан музокара бошлади

Истанбул клуби немис посбонини қишки трансферлар вақтида ижарага олмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бешиктош» тер Штеген трансфери борасида «Барселона» билан музокара бошлади
ФОТО: Getty Images

Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Барселона» дарвозабони ва жамоа сардори Марк-Андре тер Штегенни қўлга киритиш мақсадида каталон клуби раҳбарияти ҳамда футболчининг яқинлари билан алоқага чиққан. Бу ҳақда Sports.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Истанбул клуби 33 ёшли немис посбонини қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб, мавсум охиригача ижарага олишни кўзламоқда.

Туркия клуби тер Штегеннинг маошининг бир қисмини ўз зиммасига олишга тайёр.

Тер Штеген ҳозирча «Барселона»даги келажаги борасида якуний қарор чиқармаган. Дарвозабон жароҳатдан тикланиш жараёнида давом этмоқда.

Унинг каталон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг