locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силва «Реал» билан икки йиллик шартнома имзолайди (Романо)

Томонлар барча шартлар бўйича келишиб олган.
Бернарду Силва «Реал» билан икки йиллик шартнома имзолайди (Романо)
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси «Реал» сафига ўтишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ҳабар берди.

Томонлар барча шартлар бўйича келишиб олган, шартнома аллақачон келишилган. Португалиялик футболчи икки йиллик битим имзолайди ва унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бўлади.

Манбага кўра, «Реал» ушбу трансфер устида тахминан 36 соат аввал иш бошлаган ва жуда тез фурсатда келишувни якунига етказган. Шунингдек, Жозе Моуринью ҳам Бернардуни ўз жамоасида кўришни истаган, футболчи эса «Реал»га ўтишга розилик билдирган.

Ўтган мавсумда Бернарду Силва барча турнирларда 53 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг